Сурхондарё вилояти ЯНГИ ФЛЕШКА ОЛИБ БЕРИЛДИ

Шўрчи тумани, “Далварзин” СИУ “Эгарчи” маҳалласида истиқомат қилувчи  Феруза Назирова Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига ариза билан мурожаат қилди. Истеъмолчининг аризасида келтирилишича, Термиз шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконидан компьютер флешкасини харид қилган бироқ, у носоз чиққан. Сотувчига учрашганда эса, алмаштириб беришни рад этган. Фуқаронинг аризасига асосан ҳудудий бирлашма мутахассислари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари самараси ўлароқ, истеъмолчига ўзининг талабига кўра соз, янги флешка олиб берилди