Сурхондарё вилояти. Ўлчами тўғри келмаган кийим сотувчига қайтарилди

Шеробод тумани “Меҳробод” маҳалласида яшовчи 6-умумий ўрта таьлим мактаби ўқитувчиси  Дилором Алиёрова “Шеробод Шер Барака” буюм  бозоридаги 40-сонли  дўкондан халат сотиб олган, уйга бориб уни кийиб кўрганида ўлчами тўғри келмагач шу куннинг ўзида алмаштирмоқчи бўлиб олиб борган, аммо сотувчи  рад жавобини берган.  Шундан сўнг, истеъмолчи Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати масъул ходимларига мурожаат қилган. Фуқаро мурожаати жамият мутахассислари  томонидан ўрганилиб, сотувчи ва харидорга қонунчиликда белгиланган тартиб ва тамойиллар тушунтирилгандан сўнг,  истеъмолчига  125 000 сўмлик бошқа халат олиб берилишига эришилди.