Сурхондарё вилояти ЎРТАДАГИ ТУШУНМОВЧИЛИККА БАРҲАМ БЕРИЛДИ

    Шеробод тумани “Қўрғон” маҳалласи С.Жумаев кўчаси 25-уйда яшовчи Акбар Тожихонов  Шеробод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Истеъмолчи билан ўтказилган суҳбат жараёнида маълум бўлдики, у туман электр тармоқлари корхонаси томонидан нотўғри қарздорлик кўрсатилганлиги сабабли иш ҳақларини ололмаётганлигидан норози. Жамият мутахассислари томонидан таъминотчи корхона ва истеъмолчи ўртасида тузилган икки томонлама шартнома ҳамда тўлов ҳужжатлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан таҳлил қилинганда 87 000 сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг  А. Тожихонов ва электр таъминоти корхонаси ўртасидаги тушунмовчиликка барҳам берилиб, истеъмолчининг  муаммоси ижобий ҳал этилишига эришилди.