Сурхондарё вилояти ҚАРЗДОР ДЕЙИШГАНДИ, ҲАҚДОР БЎЛИБ ЧИҚДИ

Бирор бир киши қилмаган айби учун жазоланса, унга нисбатан халқимиз “Емаган сомсасига пул тўлади”,- деган иборани қўллайди. Бундай ҳолга Шеробод тумани, “Баҳор” маҳалласи С.Рўзиев кўчаси 18-уйда яшовчи Жўраева Мавлуда дуч келишига озгина қолди.  Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларининг сайъ-ҳаракатлари  туфайли мазкур истеъмолчига туман газ таъминоти корхонаси томонидан  қўйилган 1 050 420 сўм қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланди. Жамият томонидан аризага тегишли барча тўлов ҳужжатларини жамлаган ҳолда ўрганиб чиқилганда  М. Жўраеванинг 4270 метр куб табиий газ учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги маълум бўлди ва  асосийси истеъмолчи “емаган сомсасига пул тўлаш”дан қутилди.