Сурхондарё вилояти. Қўл учида бажарилган иш истеъмолчини қаноатлантирмади

Қумқўрғон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Зулфия Ўринова  туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Фуқаронинг аризасида келтирилишича, тумандаги совутиш асбоблари бўйича маиший хизмат кўрсатиш нуқтасида ишловчи уста Шавкат Мирзаев билан оғзаки шартнома тузиб,  музлатгичини таъмирлатади. Аммо уйига келиб қараса тузатилган музлатгич умуман ишламай қолган. З.Ўринова шу заҳоти уста Ш.Мирзаевга бу ҳақда маълум қилганда, уста Ш.Мирзаев совутгични қайта таъмирлаб беришни рад этади ҳамда таъмирлаш учун олган пулини қайтариб бермасдан “қўлингдан нима келади” қабилида истеъмолчи З.Ўриновага нисбатан қўпол муносабатда бўлади. Кейин З.Ўринова ҳудуд профилактика инспекторига ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилади, лекин  бундан ҳеч қандай наф чиқмайди.

Истеъмолчининг мурожаати туман жамияти ходимлари иштирокида  ўрганиб чиқилиб, З.Ўриновага сифатли таъмирланмаган музлатгич тўлиқ бепул таъмирлатиб, ишлатиб берилди.