Сурхондарё вилояти. ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК, АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Ҳуқуқий саводхонлик, давлат ва жамият олдидаги бурч ва масъулиятларни англаш ҳар бир фуқарони қонунларга оғишмай амал қилиб яшашга ундайди. Натижада эса, адолат ва қонун устуворлиги таъминланади. Ушбу ҳақиқат инобатга олиниб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида бўлгани каби Сурхондарё вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг туман, шаҳар жамиятлари томонидан ҳам аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари изчиллик билан давом эттириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Шеробод туманининг “Буюк ипак йўли” маҳалласида ташкил этилди. Маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этган учрашувни Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси К. Амонов очар экан, қатнашчиларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекиистон Республикасининг  Қонуни, 2002 йил 28 ноябрдаги №414-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида кенг тушунча берди.

Тадбир асносида фуқаролар томонидан берилган саволларга етарлича жавоблар қайтарилди.