Ташаббускор водий ёшлари!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбариятининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида “2018 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида федерациянинг водий вилоятларида фаолият юритаётган ёшлари билан “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда федерациянинг ҳудудий бирлашмалари ходимлари, аҳоли вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув қизғин саволларга бой бўлди. Ёшларни қизиқтирган саволларга федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов жавоб берар экан, водий ёшларининг чарақлаб турган кўзларида катта куч, эртанги кунга бўлган улкан ишонч мужассам эканини, таъкидлаб ўтди. Учрашув доирасида ёшлар томонидан билдирилган таклифларга асосан “Энг ёш истеъмолчи” номли видео ролик суратга олинди. Шунингдек, фаол ёшлардан бири Аҳмадали Ҳакимов ижтимоий тармоқларда истеъмолчилик маданиятини ошириш бўйича турли акция ва тадбирлар ўтказиш, таклифини билдирди. Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов бу таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда бу борада зарур ёрдамларни аямаслигини таъкидлади.