Тошкент вилояти. Беш миллион қарздорлик қаердан келган?..

Салор шаҳарчаси  “Тинчлик” маҳалласи 21-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Каримберди Эгамбердиев Қибрай тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этиб, табиий газдан 5 000 000 сўм миқдорида қарздор эканлигини билдирди. Ўрганиш даврида қарздорлик тўғрисида тузилган далолатнома нотўғри бўлиб чиқди, амалда эса истеъмолчи 8 000 куб метр табий газ учун ортиқча пул тўлаганлиги маълум бўлди ва бу масала истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.