Тошкент вилояти. Телефонни йўқотган уста аммо жабрдийда истеъмолчими?

Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6а-уй, 27-хонадонда яшовчи Наталья Вахидова  HTC русумли мобил телефонини беҳосдан ерга тушириб қўяди. Истеъмолчи унинг экранини таъмирлаш мақсадида устага мурожаат қилади. Лекин, телефон аппаратини ўз вақтида таъмирланиши ўрнига устахонада йўқолиб қолади. Истеъмолчи уни ололмай бир неча ой овора бўлади.

Шундан сўнг Олмалиқ шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят қилишга мажбур бўлади. Жамият ходимлари томонидан телефон таъмирлаш устасига тушунтириш ишлари олиб борилди ва натижада истеьмолчига худди шундай маркали янги телефон аппарати олиб берилишига эришилди. Истеьмолчининг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланди.