Тошкент вилояти. Устанинг баҳоналари ўтмади

    Олмалиқ шаҳар АГМК кўчаси 42-уйда яшовчи фуқаро  Раиса Петрованинг мурожаатига кўра, истеъмолчи ўз компьютерига янги дастурларни ўрнатишни иложи бўлмаётганлиги боис уни қайта дастурлаш ва янгилаш учун  устахонага олиб боради.

    Устахонада оғзаки шартнома билан устага 800 000 сўм таъмирлаш учун тўловни олдиндан амалга оширади. Лекин уста унинг компьютерини келишилган вақтида топширмайди ва  “Сиз берган пулни Тошкентда йўқотиб қўйдим, топсам албатта қайтараман” деб истеъмолчини ойлар давомида овора қилиб келади. Сабр косаси тўлган Раиса охирги нажот излаб Олмалиқ шаҳар истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этади. Жамият ходимлари хизмат кўрсатувчи устага Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19- моддаси “Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеьмолчининг ҳуқуқлари”ни тушунтириш ишларини олиб боришди. Шундан сўнг истеъмолчининг 800000 сўм пули қайтариб берилишига эришилди ва истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланди.