Тошкент вилояти. Ҳужжатлар таҳлил этилди

Қибрай тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Салор шаҳарчаси, “Наврўз” кўчаси, 15-уйда яшовчи Шоира Аширова табиий газ таъминотида уйни унга сотган собиқ эгасининг қарзи унинг ҳисобига 6 656 512 сўм қилиб ёзиб қўйилгани, ҳужжатлар таҳлил этилмасдан судга чиқарилгани юзасидан шикоят хати билан мурожаат қилди. Бу ҳолат юзасидан барча далилий ҳужжатлар ўрганилиб, шикоятчи ҳақ экани ўз исботини топди. Ш.Аширова ҳақиқат рўёбга чиққанидан мамнун бўлиб, мазкур жамиятга ўз миннатдорчилигини билдирди.