Тошкент шаҳар. Икки хил рангдаги мебель эшиклари

Олмазор тумани ИҲҲҚ жамиятига Тошкент шаҳар, Яшнаобод тумани, А.Навоий маҳалласи, кўламли кўчаси, 84-уйда яшовчи истеъмолчи М.Абдураимовадан  шикоят ариза келиб тушган.

Истеъмолчи ўз аризасида Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган “Retail open business” МЧЖдан норозилигини билдирган.  Хусусан, А.Абдураимов мебель дўконидан 11 000 000 сўмга ётоқхона мебелини харид қилган, лекин мебель эшикларининг ранги икки хил бўлиб чиққан, устига устак қолган юмшоқ стуллар комплекти олиб келинмаган. Бу ҳақда дарҳол дўкон раҳбарига мурожаат қилган. Лекин ушбу муаммо ҳанузгача бартараф этилмаган.

Шундан сўнг,  Олмазор тумани ИҲҲҚЖ ходимлари жойига чиқиб мурожаатни ўрганиш мақсадида МЧЖ “Retail open business”  раҳбари Д.Азимов билан суҳбатлашилганда шу нарса маълум бўлдики, ҳақиқатдан ҳам мебелларнинг эшиклари ранги техник хато туфайли икки хил бўлиб қолганлиги ва буюртмалар кўплиги туфайли истеъмолчининг қолган юмшоқ стулларини етказиб олиб боришнинг иложи бўлмаётганлиги маълум бўлиб, жамият ходимлари кўмаги билан истеъмолчи томонидан талаб этилган барча нарсалар қисқа муддат ичида бартараф этилди. МЧЖ “Retail open business”  раҳбари Д.Азимовга бу ҳақдаги тушунтириш ишлари зое кетмади.