Тошкент шаҳар. Интернет тезлиги оширилди

Юнусобод тумани 8-даҳа 37-уй 35-хонадонда яшовчи фуқаро Г.Ю.Пребитнов “UZTELECOM ТШТТ” филиали ўртасида 2017 йил 4 октябрь куни тузилган шартномага кўра FTTх технологияси асосида (RUN-2 тариф режаси бўйича) интернет хизматлари кўрсатилиши, тариф режаси бўйича шартномада кўрсатилган интернет хизмат тезлиги кечки пайтларда пасайиши тўғрисида норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати Юнусобод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчи хонадонида ўрнатилган интернет тезлиги сифати пасайганлиги аниқланди. Шундан кейин, “Ўзтелеком” ТШТТ филиали ходимлари томонидан интернет параметрлари текширилиб, камчиликлар бартараф этилди, ҳозирда тезлик сифати яхшилиги фуқаро Г.Ю.Пребитнов томонидан тасдиқланган далолатнома расмийлаштирилди.