Тошкент шаҳар. Истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатилди

Пойтахтимизнинг Учтепа тумани, Атоий 3-тор кўчаси, 11-хонадонда истиқомат қилувчи Б.Хажиев “Credit Asia” дўконидан кредитга “Samsung” бренди остида ишлаб чиқарилган ART12HL маркали сотиб олган кондиционери сифатсиз чиққанлиги ҳақида Юнусобод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Ариза ўрганиб чиқилганида ҳақиқатан ҳам дўкон сотувчиси ушбу ҳолатни бартараф этиш ўрнига кондиционерни сифатлисига алмаштириб беришдан бош тортгани маълум бўлди.

Жамият томонидан  Б.Хажиевга амалий ёрдам кўрсатилди. Яъни нуқсонли товар ўрнига истеъмолчига “Credit Asia” дўкони томонидан худди шу маркадаги кондиционер “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 13,14 ва 18-модда талабларига риоя қилинган ҳолда алмаштириб берилишига эришилди.