Тошкент шаҳар Йил якунларига сарҳисоб

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияис тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ва унинг тузилмаларида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига 2017 йилда  истеъмолчилардан 218 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар соҳалар кесимида кўриб чиқилганда, коммунал хўжалиги бўйича 38 та, савдо бўйича 74 та, соғлиқни сақлаш бўйича 6 та, газ таъминоти бўйича 28 та ва бошқа сохалар бўйича 72 тани ташкил этди. Мурожаатларнинг 198 тасига қонун талаблари юзасидан тушунтириш ва таклифлар берилиб, 20 тасида кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида ҳуқуқни мухофаза қилувчи ваколатли давлат идораларига ва суд органларига мурожаат этилди. Хусусан, ҳуқукий маслаҳатхонага мурожаат этган истеъмолчиларга, узоқ муддатли ноозиқ-овқат товарлари ва озиқ-овқат товарларидан фойдаланишда, пластик карточкалар орқали тўловларни амалга оширишда, техник сервис хизматлари ёки бошқа хизматлардан фойдаланилганда уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизматларидан фойдаланишда, “Тошиссиқликқуввати”, “Электр таъминоти”, “Газ таъминоти” ва “Сувсоз” корхоналари томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилганда ёки асоссиз равишда қарздорлик талаб этилган ҳолларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва уларни ваколатли давлат идоралари томонидан ҳимоя қилиниши юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Бундан ташқари, ҳудудий бирлашма раҳбарияти ва туман жамиятлари раислари томонидан ҳар бир тумандаги маҳаллалар хонадонлари эгалари билан 529 та тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилди. Мулоқот даврида аҳоли  хизмат кўрсатувчи турли соҳалардаги хизмат сифати ва сотувчи, ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг истеъмолчи олдидаги мажбуриятлари юзасидан бир қатор савол ва масалалар юзасидан мурожаатлар тушди. Мазкур мулоқотлар мобайнида аҳолининг 181 таси коммунал хўжалиги, 165 таси савдо, 20 таси соғлиқни сақлаш, 50 таси алоқа ва сервис хизматлар ҳамда 113та таълим, транспорт ва бошқа соҳалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдамлар ўз вақтида кўрсатилди.