Тошкент шаҳар. Кечиккан қурилиш материаллари

Юнусобод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ифтихор 1-тор кўчаси 31-хонадонда истиқомат қилувчи  Ф.Ниязовнинг қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Истеъмолчи Юнусобод туманида жойлашган “Строй Центр” савдо марказида фаолият олиб бораётган “Пенобитон” дўконига 2 миллион 500 минг сўмга қурилиш моллари учун буюртма қилган, аммо орадан бир ой ўтса ҳам товарлар истеъмолчи хонадонига етказиб берилмаган.    Мурожаатни ўрганиш натижалари кўра ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилганлигини кўрсатди. Ижрочига қонунчилик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчига дўкон томонидан 2 миллион 500 минг сўмлик қурилиш моллари етказиб берилишига эришилди.