Тошкент шаҳар. Маҳсулотлар сифатига бозор маъмурияти ҳам жавобгар

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Ибрагимова Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод деҳқон бозори”дан 113 минг сўмга харид қилган картошка маҳсулоти сифатсиз чиққанлиги сабабли бозор маъмуриятига мурожаат қилганида, фақат 70 минг сўм ундириб берилганлигидан норозилиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат килди.

Жамиятимиз ходимлари томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижасида бозор маъмуриятига қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Натижада  истеъмолчига қолган 43 минг сўм пул миқдори тўлиқ қайтарилишга эришилди.