Тошкент шаҳар. Уяли телефон нуқсонли экан

    Юнусобод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Шайхонтоҳур тумани  Гулобод мавзеси 265-уй, 15-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Шаёкубова мурожаат қилган. Истеъмолчи Юнусобод туманида жойлашган “Универсам” савдо марказида фаолият олиб бораётган ХТ “Азизов Абдужаббор Абдхапизович” дўконидан сотиб олган “Samsung К10” русумли уяли телефон аппарати  сифатсиз чиққанлиги ҳақида ўз эътирозини билдирган.

    Мурожаат Н.Шаёкубова иштирокида жамият ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаси истеъмолчининг мазкур дўкондан сотилган “Samsung” русумли уяли телефон аппаратининг нуқсонли эканлигини кўрсатди ва истеъмолчининг талаби билан унга тўланган 530 минг сўм пул маблағ қайтарилишига эришилди.