Тошкент шаҳар. Шартнома бекор қилинди

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи  Нодира Файзиева Юнусобод туманида жойлашган “Glamour” гўзаллик салони косметологи хизматидан норози бўлиб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Юнусобод туман жамияти ходимлари томонидан  ўрганилганда  ҳақиқатан ҳам истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилгани маълум бўлди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 19-моддасида Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари белгилаб берилган. Унга кўра, агар ижрочи шартнома шартларини иш (хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса, ёхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат қонуний ҳал этилди ва “Glamour” гўзаллик салони томонидан кўрсатилган сифатсиз хизмат учун тўланган 100 минг сўм тўлов пули  истеъмолчига тўлиқ қайтарилишига эришилди.