Тошкент шаҳар. Қарздорликка аниқлик киритилди

Олмазор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Олмазор тумани, Чимбой кўчаси, 1-тор кўча, 45-уйда яшовчи фуқаро Ж.Махаматовдан тумангаз корхонаси томонидан ҳисобланган 4 463 621 сўм қарздорликдан норозилиги бўйича шикоят аризаси  келиб тушди.

Мазкур мурожаат туман жамияти ҳамда тумангаз мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчига табиий газдан 2 243 263 сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлди. Жамият кўмаги билан ушбу асоссиз қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 2 220 358 сўмлик реал қарздорлик истеъмолчи томонидан бартараф этилди.