Тошкент шаҳар. 2 500 000 сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Олмазор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Федерациянинг ишонч телефони орқали Шайхонтоҳур тумани, Марказ 14, 7 уй, 98 хонадонда яшовчи фуқаро Ю.Акбарованинг мурожаати келиб тушди.

    Истеъмолчи ўз аризасида Олмазор тумани, “Жомий бозори” ҳудудида жойлашган  савдо дўконидан МДФ эшикни 2 500 000 сўмга харид қилгани, аммо дўкон ходимлари томонидан эшик сифатсиз ўрнатилиб, қониқарсиз хизмат кўрсатилганлигидан  норозилигини маълум қилган.

    Шундан сўнг, ушбу аризага аниқлик киритиш мақсадида туман жамияти ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, тадбиркор томонидан ҳақиқатдан ҳам истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги аниқланди. Жамият мутахассислари томонидан тадбиркорга қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг тадбиркор томонидан қисқа вақт ичида истеъмолчининг барча талаби тўлиқ қондирилиб, истеъмолчи фойдасига 2 500 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.