Тошкент шаҳар 5 600 000 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Олмазор тумани  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2017 йил 29 декабрь куни  ташкилотнинг ишонч телефони орқали Мирзо Улуғбек тумани, Жаҳон Обидова кўчаси, 10-уй 9-хонадонда яшовчи истеъмолчи Алесия  Мансуровадан шикоят ариза келиб тушган. Истеъмолчи ўз аризасида Олмазор тумани, “Жомий бозори” ҳудудида жойлашган дўконидан5.600.000 сўмга  мебель харид қилган, аммо тадбиркор томондан сифатсиз мебель  етказиб берилганлигидан норозилигини маьлум қилиб истеьмолчи тўланган барча суммани қайтаришни талаб қилган. Шундан сўнг Олмазор туман ИҲҲҚЖ ходимлари шикоят ариза юзасидан аниқлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганишганда, тадбиркор томонидан чиндан ҳам истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги аниқланди. Жамият ходимлари томонидан тадбиркорга тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг  қисқа вақт ичида мебелга тўланган пул тўлиқ қайтариб берилишига эришилди.