Тошкент шаҳар. 8 000 000 сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Учтепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Чилонзор тумани, 10-мавзе, 8-уй, 37-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Назаровадан ариза келиб тушди.

    Мурожаатда қайд этилишича, истеъмолчи Учтепа туманида жойлашган “Аъло шинам” масъулияти чекланган жамиятига хонадонига МДФ эшиклари учун буюртма беради. Буюрта қилинган эшиклар истеъмолчи талабини қондирмайди, эшиклар сифатсиз ясалган бўлиб, истеъмолчига ноқулайликлар туғдиради. Туман жамияти ходимлари томонидан ушбу ариза ўрганиб чиқилди ва қонун талаблари тушунтирилиши натижасида ҳақиқатда сифатсиз тайёрланган эшиклар учун тўланган 8 000 000 сўм маблағ истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.