Тўйга тўёна билан, ёхуд учкўприклик ёшлар пешқадам…

    Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилганлигига юз кун бўлди. Бундай сана ёшлар иттифоқи тарихида бир маротаба бўлади. Хўш шу юз кун ичида қандай ишлар амалга оширилди, нималарга улгурилди. Бу каби саволларга иттифоқ фаолиятига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро истаганча маълумот бериши мумкин.
    Тўйга тўёна билан деганларидек, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ташкил этилган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари пахта териш бўйича республикада пешқадамликни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарияти ҳам ёшларни табриклаш, уларга бир оғиз хорманг дейиш учун пахта даласига бориб, ўзларининг эсдалик совғаларини топширишди. Буёғига ҳам БЎШАШМАНГЛАР учкўприклик ёшлар…