ТЎЛОВЛАР КЕЧИКТИРИБ ТУШИРИЛГАНИ САБАБЛИ ҚАРЗДОРЛИК ВУЖУДГА КЕЛГАН

Хўжайли тумани Тахиатош шаҳри “Борис Личагин” кўчаси 29 уйда яшовчи Эрнифетов Бахтиёр табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келишига қарамасдан бугунги кунга келиб истеъмолчининг ҳонадонига 159 минг сўм қарздрлик мавжудлиги тўғрисида огоҳлантириш хати келган.

Мазкур ҳолат бўйича истеъмолчи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди. Маркур иш бўйича Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада туман газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан тўловлар кечиктириб туширилгани сабабли қарздорлик вужудга келгани. Аслида эса истеъмоли қарздор эмаслиги аниқланди.

Худди шу ҳолат Хўжайли тумани “Наиман” қишлоғи Тошлоқ кўчаси 36 уйда яшовчи фуқаро Нарбаев Исроил билан ҳам кузатилди. Фуқаро табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келишига қарамасдан бугунги кунга келиб истеъмолчининг хонадонига 829 минг сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш хати келган.

Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди. Маркур ариза Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада туман газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан тўловлар кечиктириб туширилгани сабабли қарздорлик вужудга келгани.