УЙ ТАЪМИРЛАБ БЕРИЛДИ

2018 йил 21 январь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Рахмонова Меҳринисонинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда хонадонига 1 йилдан буён сув тошиб кетишидан, МКБга қарашли уй-жой коммунал бошқармаси ходимлари томонидан бир неча бор таъмирлаш ишлари олиб борилганига қарамасдан юқори том қисмидан ҳанузгача сув ўтиши бунинг оқибатида девор обойларига жиддий зарар етаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мурожаат юзасидан жамият мутахассислари ва МКБга қарашли уй-жой коммунал бошқармаси ходимлари биргаликда фуқаронинг хонадонига боришди ва фуқаро хонадонидаги иссиқ сув қувури янгисига алмаштириб берилди, сув оқиши тўхтатилди ҳамда хонанинг зарар етказилган девор ва том қисми таъмирлаб берилди.