УЛУҒБЕККА ФЕДЕРАЦИЯ РАИСИНИНГ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқовнинг “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти ёшлари билан ўтказган учрашувда иштирок этган Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Улуғбек Солиев бугунги ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган даврда тезкор ахборотнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирар экан, ўзининг ногирон шахслар учун мўлжалланган мактаб-интернатда ишлашини, ёшларга янги интерфаол усулларда билим беришда интернетдан фойдаланиш заруратидан келиб чиқиб, битта смартфон аппарати олишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган эди.

Бугун, Федерация раисининг амалий ёрдами билан ташкилот маблағлари ҳисобидан Улуғбекка смартфон аппарати совға қилинди.