УСТА 6 ОЙДАН СЎНГ “IPHONE-6G” ОЛИБ БЕРДИ

Самарқанд шаҳри “Сўғдиёна” маҳалласида яшовчи А.Норбоев “SAMSUNG” сервис марказидаги устахонага “Iphone-6G” русумли телефонини тузатиш учун берган. Аммо устахона ходими 6 ой ўтса ҳамки, “Эртага келинг”, “Индин келинг”, “Эҳтиёт қисм йўқ“ каби баҳоналар қилиб, бунинг устига фуқаронинг телефонини қайтариб бермаган. Шундан сўнг А.Норбоев Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд шаҳар жамиятига шикоят билан мурожаат қилади. Жамият ҳодимлари томонидан ариза ўрганилиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-,14-,15-,16-,17-,18-моддалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Телефон устаси хатосини тушунди ва ўз ҳисобидан аризачига янги “Ipohone-6G” русумли телефон олиб берди.