Фарғоналик “Фидойи ёшлар отряди” аъзоларининг шашти анча баланд…

Бугунги эрта тонгдан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги хизмат сафарини тугатиб, водийнинг энг сўлим гўзал масканларга бой Фарғона вилояти аҳолиси билан сайёр учрашувларда иштирок этиш учун етиб борди. Йўл чарчоғи анча толиқтирганига қарамай Федерация раиси эрта тонгдан Фарғона туманининг пахта майдонларида бўлиб, теримчилар билан дилдан суҳбатлашишга ҳам улгурди. Ж.Саримсоқовга туман ҳокими Содиқжон Имомалиев ҳамрохлигида “Пахта-2017” ҳашарида иштирок этаётган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари билан учрашиб, уларга хорманг дея, илғор теримчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалар топширишди.