Фарғона вилояти. Аъзоларимизга эътибор

Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи  якшанбаси тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Байрам арафасида Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари мазкур касб эгалари билан учрашув  ўтказиб уларни қутладилар

Хусусан, федерациянинг Қувасой шаҳридан аъзоларининг ҳам каттагина қисмини тиббиёт соҳаси ходимлари ташкил қилади. Инсон саломатлигини муҳофаза қилишга бел боғлаган оқ халатли шифокорлар ўз ўрнида аҳолига сидқидилдан хизмат қилиб келмоқдалар. Ана шу асосларда Қувасой  шаҳар оилавий поликлиникасида меҳнат қилаётган Д.Тешабоева тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Тошболтаев иштирокида “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совға билан такдирланди.