Фарғона вилояти БАҲОНАСИ ЎТМАДИ.

 

Истеъмолчи сотиб олаётган товарининг сифатини ишлаб чиқарилган санасини, сақланиш, муддатини, маҳсулот таркибини билишга, суриштиришга, сотувчидан талаб қилиб олишга ҳақли. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Рухшона Алимованинг Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчи сифатидаги ҳақ- ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги аризаси келиб тушди. Унда кўрсатилишича, шаҳардаги маиший техника буюмлари савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларнинг биридан кир ювиш машинасини 780 минг сўмга сотиб олган. Машинадан фойдаланиш жараёнида керакли эҳтиёт қисмларидан бири йўқлиги маълум бўлгач, сотувчидан аниқланган камчиликни бартараф қилинишини сўраган. Сотувчи эса муаммони бартараф қилиш ўрнига турли хил баҳоналарни рўкач қилиб келган. Ариза юзасидан тезкор ўрганув ишлари ўтказилиб, истеъмолчи билдирган эътирозлари ўринли эканлиги, сотувчи эса ушбу ҳолат қайта рўй бермаслигини билдирди. Ҳолат юзасидан тегишли маълумотнома расмийлаштирилиб кир ювиш машинаси сифатлисига алмаштириб берилди. Орадаги тафовут пули эса сотувчидан ундириб берилди.