Фарғона вилояти ДАЛОЛАТНОМА БЕКОР ҚИЛИНДИ.

Бағдод туман  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Матқулобод қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Асқаров электр энергиясидан нотўғри далолатнома тузилганлиги ва 2  миллион 960 минг сўмлик жарима ҳисобланганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати тегишли ташкилотлар мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди ва далолатнома қонуний тузилмаганлиги исботланди ҳамда истеъмолчининг хисобидан чиқарилди. Р.Асқаров жамият ходимларининг саъй-ҳаракатларидан миннатдор бўлди.