Фарғона вилояти. Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарияти “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда аҳоли (фуқаролар) билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқотлар ўрнатиш, сайёр чиқишларни ташкил этиш мақсадида, вилоятлар бўйлаб амалга ошираётган хизмат сафари доирасида, Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг туман (шаҳар) жамият раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг туман (шаҳар) жамиятлари олдида турган асосий вазифалар, йўл қўйилаётган камчилик ва муаммолар муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов иштирок этди.