Фарғона вилояти КЎРСАТИЛМАГАН ХИЗМАТГА ҲАҚ ТЎЛАНМАЙДИ!

Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги хамда бошқа қонунлар асосида олиб боради. Жамиятга истеъмолчилардан келиб тушаётган ариза ва шикоятлар асосан ёзма, оғзаки хамда ишонч телефонлари орқали бўлмоқда.

Марғилон шаҳар Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро Н.Собировнинг (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган )  фойдаланилмаган ичимлик суви учун билдирилган 133 000 сўм қарздорликдан норози бўлиб Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Ариза юзасидан жамият мутахассислари томонидан Марғилон шаҳар “Сувоқава” и/ч Давлат корхонасининг мижозлар билан ишлаш бўлимида атрофлича ўрганув ишлари ўтказилди. Ўтказилган ўрганув ишлари натижасида аризада кўрсатилган 133 000 сўм қарздорликдан 97 000 сўми компьютер базасига асоссиз киритилгани аниқланиб, чегириб ташланди. Корхона томонидан истеъмолчига ассосиз қарздорликни келтириб чиқарган айибдор шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланлиди.