Фарғона вилояти. Масалага ойдинлик киритилди

Фарғона тумани, Аввал ҚФЙ ҳудудида яшовчи Нодир Хошимовнинг аризасида қайд этилишича, у яшаб турган манзилдаги уйига табиий газдан 840 000 сўм қарздор эканлиги ҳақида ижро қоғози келганлиги, сўнг Н.Хошимов ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман газлаштириш корхонасига ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун келганида, филиал ходимлари унга эски газ ҳисоблагичдан 840 000 сўм қарзингиз бор, деб унинг тўлов патталарини инобатга олишмаганлиги баён қилинган. Истеъмолчи  қарздорлигини асослаб берилишини сўраб Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди.         Аризага асосан газ таъминоти корхонасига сўров хати орқали мурожаат этилиб, унга жавобан истеъмолчининг табиий газ учун тўлаган тўлов патталари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва ўрганишлар қарздорлик асоссиз эканлигини кўрсатди. Шундан сўнг таъминотчи корхона томонидан 840 000 сўм нореал қарздорлик истеъмолчининг ҳисобидан чиқариб юборилганлиги ҳақида жавоб хати олинди. Истеъмолчи ҳуқуқини тиклашга эришилди.