Фарғона вилояти Оловга бардош бермаган манти қозон

Дилноза Акбарова ҳам уй-рўзғор хўжалигида фойдаланиш мақсадида бозор ҳудудидаги хўжалик товарлари савдоси билан шуғулланувчи дўкондан манти қозонни 210 минг сўмга сотиб олган, ушбу буюмда фойдаланиш жараёнида бир ҳафатга ҳам етиб бормай оловда эриб кетган. Бу ҳақдаги эътироз мазкур манти қазон савдоси билан шуғулланувчиларни ажаблантирмади ҳам. Тўғри ким сотган сифатсиз маҳсулотини  қайтариб олишни хоҳлайди дейсиз?..

Устига-устак ким билади  қайси яширин цехларда ишлаб чиқарилган,  сифат сертификати бўлмаган бу жиҳоз кимларнинг соғлигига, мол-мулкига зиён етказиши мумкин.

Бу билан Савдо қоидалари талабларига риоя қилишмаётганликларини ўзлари билишмайди деб ўйлайсизми? Албатта,  бундай ҳолатда уларга бу тартиб-қоидалар ва уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар эслатиб ўтилсагина сотувчилар ундан тўғри хулоса чиқаришлари мумкин.

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан қонун тарғиботлари ўтказилгач дўкон ходимлари мазкур товар учун тўланган пулни қайтаришга мажбур бўлдилар. Ҳолатни тўғри англаб етган дўкон раҳбари  савдо қоидаларини бузган сотувчининг кейинги иш фаолиятини доимий назоратга олишини билдирди.