Фарғона вилояти Пулини қайтармас эмиш.

Мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доимо эътиборда.. Бунга бир мисол Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Гулчеҳра Назарова (исм- шарифлар шартли ўзгартирилган)  жамиятга мурожаат қилиб Марғилон шаҳридаги “Файз” савдо комплекси ҳудудидаги “Пальто” савдоси билан шуғулланувчи савдо дўкондан 220 минг сўмга ўзи учун кийимбош сотиб олгани, сотиб олган кийими бир ҳафтадан сўнг устки қавати  матоси сифатсиз чиққанлигини маълум қилган.

Мурожаатлар юзасидан махаллий давлат солиқ инспекцияси, Бозорлар фаолиятини назорат қилиш бошқармаси ва бозор маъмурияти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор ўрганув ишлари ўтказилди. Пальто кийимлари савдоси билан шуғулланувчи дўкон раҳбари дўконда йўқлиги, сотувчи ҳам йўқлиги, лекин дўконга сотувчилик қилишга ишончнома берилмаган шахс савдони амалга ошираётганлиги, мазкур шахсдан керакли ҳужжатлар сўралганда ҳужжатларнинг барчаси дўкон раҳбарида эканлиги билдирилган.         Ниҳоят дўкон раҳбари билан суҳбатлашилди.  Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган  маълумотнома билан таништириб ўтилди. Шунингдек, дўкон ходимларига “Чакана савдо қоидалари” ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бўйича бирма-бир тушунтиришлар берилди. Мавжуд тартиб-қоидаларни тўғри англаб  етган дўкон раҳбари сотувчиларининг қилган ишлари нотўғри эканлигини тушуниб бўлиб ўтган ишлардан харидорлардан бир неча бор узр сўраб, қайта бундай иш юз бермаслиги, дўкон ходимларнинг иш фаолиятини доимий назоратга олишларини билдирди. Товар  пули истеъмолчиларнинг талаби асосида тўлиқ ҳолда қайтариб берилишига эришилди.