Фарғона вилояти СИФАТСИЗ КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТ

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Риштон тумани Бўжай қишлоғида яшовчи  З.Холдарова  Бағдод тумани марказида жойлашган заргарлик устахонаси устасининг сифатсиз хизмат кўрсатганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан жамият мутахассиси М.Олтибоева томонидан тўлиқ ўрганилганида ва қуйидагилар маълум бўлди.  Бундан бир неча кун аввал З.Холдарова заргар устага, синган тилла зирагини улатиш учун берганлиги, уста зиракни улаб берган ва  айтилган хизмат ҳақини тўлаганлиги, сўнгра зиракни уйга олиб бориб таққанида, эртасигаёқ яна ўша уланган жойидан дарз кетганлиги сабабли, дўконга қайтиб олиб келиб, вазиятни тушунтирганида, заргар уста яна ўшанча хизмат ҳаққи эвазига улаб беришини айтганлиги аниқланди. Жамият мутаҳассисининг кўмаги билан заргар истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатганлиги сабабли, зирак бепул қайта таъмирлаб берилди ва истеъмолчининг ҳуқуқи тикланди. Заргарга, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари тўлиқ тушунтирилди ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслиги юзасидан огоҳлантирилди.