Фарғона вилояти. Учрашув мароқли ўтди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда  мазкур тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.11.2002-йилдаги 414-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори   тарғиботини қилиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашув қатнашчиларига мамлакатимизда қабул қилинган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид мавжуд қонун ва қарорларнинг моҳияти, мазкур  қонун ва қарор  асосида ташкил қилинган ЎИҲҲҚЖ Федерацияси ва Федерация тизимида фаолият кўрсатаётган жамиятлар, хусусан Фарғона шаҳар жамиятининг фаолияти, жамиятнинг мақсади ва вазифалари, жамиятга аъзолик тартиби ва таянч гурухларини ташкил этилиши, жамият томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Учрашув қатнашчиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан малакали жавоблар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.