Фарғона вилояти. Федерациянинг Қувадаги таянчлари

    Қува туманидаги Тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят Оналар ва болалар реабилитация марказида фаолият кўрсатаётган таянч гуруҳлари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг тумандаги таянч гуруҳлари ичида энг фаол таянч гуруҳларидан ҳисобланадилар.

    Юртимизда кенг нишонланган тиббиёт ходимларининг касб байрамлари муносабати билан шу икки таянч гуруҳининг фаолларидан бир гуруҳига Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

    Тадбирда Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мазкур бирлашмада фаолият олиб бораётган М.Собиров, А.Сотволдиев, Р.Исмоилова, А.Шокирова ва реабилитация маркази ходимларидан А.Тешабоев, Н.Дадабоева ҳамда М.Зайнобиддиновларга туман аҳолисининг соғлиғини сақлаш борасида самарали меҳнат олиб бораётганликларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва уларнинг келгусидаги хайрли ишларига омад ва зафарлар ёр бўлиши бўйича тилаклар билдирилди.