Фарғона вилояти. Футбол мусобақаси ўтказилди

Федерациянинг Фарғона вилоят худудий бирлашмасининг 2017 йил 2 иш режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб Бағдод туманидаги маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Бағдод тумани марказий ўйингоҳида вилоят ҳудудий бирлашмаси, туман жамияти ҳамда туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Холдоров ташаббуси билан туман ҳудудидаги уюшмаган ёшлар иштирокида  бўлиб ўтган мазкур мусобақада Дўстлик МФЙ командаси биринчиликни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан ажратилган кубок ва медаллар билан тақдирланди.