Фарғона вилояти. Шифокорлар билан учрашув

    Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  томонидан Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида бирлашма ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори   мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган учрашув ўтказилди.

    Учрашув қатнашчиларига мамлакатимизда қабул қилинган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид амалдаги қонун ва қарорларнинг моҳияти, мазкур  қонун ҳужжатлари  асосида ташкил қилинган ЎИҲҲҚЖ Федерацияси ва Федерация тизимида фаолият кўрсатаётган жамиятлар, хусусан Фарғона шаҳар жамиятининг фаолияти, жамиятнинг мақсади ва вазифалари, жамиятга аъзолик тартиби ва таянч гуруҳларини ташкил этиш, жамият томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

    Учрашув қатнашчиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.