Фарғона вилояти. Эътироз ўринли бўлиб чиқди

Фарғона туман истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятига мазкур туманинг Каптархона қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  М.Холмуродов  ёзма мурожаат этиб,унга газ идорасидан 390 минг сўм асоссиз қарздорлик белгиланганлигидан эътироз билдирган.

Истеъмолчи туман газлаштириш корхонасига ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун келганида корхонанинг мижозлар бўлими ходимлари бу ҳолатга аниқлик киритиб  бериш ўрнига, уни овораю сарсон қилишади. Югур-югурлардан чарчаган фуқаро ниҳоят жамиятга келиб ёзма ариза билан мурожаат этади. Туман жамияти ходимлари ва туман газлаштириш идораси ходимлари аризани қайта тўлиқ ўрганишганда, истеъмолчи  “Ротор” маркали янги газ ҳисоблагич ўрнатган бўлса-да, аммо унинг эски газ ҳисоблагичи бўйича қарздорлик ҳисобланиб келинганлиги маълум бўлди. Юқоридаги ҳолатларга ойдинлик киритиш учун газлаштириш корхонасига сўров хати орқали мурожаат этилиб, фуқаро М.Холмуродовнинг табиий газ учун тўлаган тўлов патталари қайта ҳисоб-китоб қилинганида, ҳақиқатдан ҳам унинг эътирози ўринли эканлиги ўз тасдиғини топиб, ҳисобланган 390 000 сўм нореал қарздорлик унинг ҳисобидан чиқариб юборилди.