Фарғона вилояти. ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижроси ўз натижасини бермокда, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан истеъмол килинган электр ва газ тўловларини ундириши билан биргаликда боқиманда қарздорликларни қисқартирмоқдалар, бунинг натижасида ҳудудларга табиий газ ва электр энергиясини тўлик етиб бориши таъминланмокда.

Мажбурий ижро бюро ходимлари томонидан амалдаги карорда белгилаб ўтилган бир катор вазифалар каторида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш қоидаларини бузилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан электр ва газ тармоғгига ноқонуний уланиш ва уларни талон-тарож килиш йўлларини тезкорлик билан аниқлашда зарур мутахассисларни жалб этган ҳолда  уз вазифаларини аник ва тўғри бажариб келмоқдалар.

Мазкур қарорни 3-боб 8-бўлимида Энергия ресурслари етказиб берувчилар Бюро томонидан тақдим этилган, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АКнинг биллинг тизимига киритилган кўрсаткичлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширадилар ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантирадилар, кейинчалик ушбу маълумотлар Бюрога тақдим этилиши назарда тутилган.

Бу борада жамият томонидан хам электр ва газ таъминоти юзасидан келган мурожаатларни ўрганиб, мурожаатларга аниклик киритган ҳолда барча ўрганишга тегишли бўлган маълумот ва ҳужжатларни Мажбурий ижро бюросига амалдаги қарорга асосан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тақдим этилмоқда.

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра жами 2 685 346 сўмдан ортиқ асоссиз равишда қарздорлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аникланди ва бу маълумотларни Мажбурий ижро бюросига якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятларидан асоссиз бўлган қарздорликларни олиш учун  барча ҳужжатлар тақдим этилди.