Федерация. Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларининг Конституцияда мустаҳкамланиши

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 2017 йил асосий фаолият йўналишлари Иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш мақсадида “LUSSO FASHION TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида  “Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларининг Конституцияда мустаҳкамланиши” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги ҳақида корхона раҳбари  З.Абдуллаев фикр-мулоҳазалари билдирилган бўлса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқдарини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бўлим бошлиғи У.Мансурова томонидан
мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам Конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзуидаги бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад корхонада фаолият юритаётган ҳар бир ишчи-ходимнинг ҳуқуқий билими янада юксак бўлиши,  ҳар бир фуқаро ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши билишига хизмат қилиши кўзда тутилганди. Ўқув семинари давомида ёшлар ўзларини коммунал, газ таъминоти, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик манбаи соҳалари ҳамда савдо-сотиқ, жамоат транспорти ва маиший сервис соҳалари қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ билимга эга бўлдилар.