Федерация. Конституцияни билиш ҳар биримизнинг бурчимиз

Тадбир Kasual Style” МЧЖ қўшма корхонасида бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 2017 йил асосий фаолият йўналишлари Иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Kasual Style” масъулияти чекланган жамияти  қўшма корхонасида  “Конституцияни билиш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирни “Kasual Style” МЧЖ қўшма корхона раҳбари Музаффар Азимов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

– Хусусан, корхона жорий йилнинг январь ойида ташкил этилганига қарамай эришилган ютуқлар талайгина, – деди корхона раҳбари. – Корхонамизда 150 нафар ишчи-ходим фаолият юритади, асосан болалар  ва катта ёшдагилар учун кийим-кечак етказиб берилмоқда. 2017-2018 йилларнинг ривожланиш стратегиясига кўра ташқи бозорларга, шунингдек, Корея, Европа, Россия ва Қозоғистон давлатларига тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди. Ушбу мамлакатларда савдо уйлари ва хусусий улгуржи савдо дўконлари очиш ҳам режалаштирилган.

Мақсадимиз мамлакатимизда иқтисодиётни юксалтириш, аҳолига бежирим, харидоргир ва хамёнбоп маҳсулотлар ишлар чиқаришдир.

Корхона раҳбари бугунги тадбир корхонанинг ҳар бир ишчи-ходимининг ҳуқуқий билимини янада оширишга хизмат қилиши,  ҳар бир фуқаро ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши  ва бу унинг оила аъзолари учун зарурлиги ҳақида  ҳам фикр билдириб ўтди.

“Конституцияни билиш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзуида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи У.Мансурова маъруза қилди. Маъруза давомида корхона ишчи-ходимлари 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги ҳақидаги тушунчаларини янада бойитдилар.

Маълумки, Бош қомусимизда инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатлаб берилган. Хусусан, истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устуворлиги ҳам Конституциянинг 53-моддасида мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида ҳам фикрлар билдириб ўтилди.                                                                                                                                                                                                                                                 Тадбир  иштирокчиларига баъзи ҳолларда инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар, иш ва  хизматларнинг  бажарилишидан огоҳ бўлиш, нуқсонли товарларни сифатлисига алмаштириш, манфаатларини ҳимоя қилиб ваколатли органларга мурожаат қилиш тартиб-қоидалари ҳақида маълумотлар етказилди.

Тадбир кун тартибидаги  учинчи масала бўйича тадбир иштирокчилари ўзларини соҳа бўйича қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.