Федерация. Маргарин маҳсулоти истеъмолга яроқсиз бўлса, унда қандай йўл тутиш керак?

%d0%b1%d0%b5%d0%b7%d1%8b%d0%bc%d1%8f%d0%bd%d0%bd%d1%8b%d0%b9“Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!”  маърифий кўрсатувлар дастурида маргарин маҳсулоти  ҳақида барча учун фойдали  ва қизиқарли лавҳа берилди. Мазкур лавҳада харидор ушбу маҳсулотни сотиб олаётганда нималарга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлди .

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси мутахассислари  томонидан харидор биринчи навбатда унинг қадоғидаги маълумотлар билан танишиши шартлиги ҳамда яроқлилик муддатига эътибор бериши муҳимлиги тўғрисида айтиб ўтишди.

Мабодо сотиб олинган маргарин маҳсулоти  яроқлилик муддати ўтиб эскириб қолган бўлса, нохуш хидга эга бўлиб, таъми бузилган бўлса бир сутка давомида дўконга олиб бориб, назорат касса чеки билан уни сифатлисига алмаштириб олиши ёки пулини қайтариб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги тартиб-қотдалар билан  таништириб ўтилди. Шу билагн бир қаторда дастурда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг бу борадаги  фикр-мулоҳазаларини билдирилди.

2Ҳар бир  истеъмолчи  аввало озиқ-овқат маҳсулотларини танлашда уларнинг  савдо шохобчаларида  қандай меъёрда сақланаётганига эътибор қаратиши керак. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқарувчи корхона томонидан  маҳсулот қадоғида берилган қуйидаги маълумотлар билан танишиши керак:

1.Маҳсулотнинг номи;

2.Ишлаб чиқарувчи корхона номи, юридик манзили, телефон рақамлари;

  1. Таркиби;
  2. Озиқлик қиймати;
  3. Штрих коди;
  4. Ишлаб чиқарилган сана;
  5. Сақланиш меъёрлари;
  6. Яроқлилик муддати.

 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда биноан ҳар бир истеъмолчи ўзи харид қилаётган маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълуот олиш мақсадида унинг мувофиқлик сертификати билан танишишга ҳақлиги белгилаб берилган. Шу билан бир қаторда сифатсиз маргарин маҳсулотларини харид қилганда  уни назорат касса чеки билан 24 соат давомида  сифатлисига  алмаштириши мумкин.