Федерация. “Менинг юртим” телеканалида аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишни такомиллаштириш масаласи

    Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Менинг юртим” телеканалида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 10 январь куни “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар  ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

    “Менинг овозим: халқ билан мулоқот” ток-шоуси орқали автосаройларни замонавий, қулай автобус ва микроавтобуслар билан янгилаш, ҳаракат йўналишларини оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш, йўлларни биринчи навбатда қишлоқ  жойлардаги ички йўлларни таъмирлаш, йўловчилар ташиш хавфсизлиги чора-тадбирларини кучайтириш, йўналишлар бўйича  ҳаракатланиш жадвалига қатъий риоя  этилишини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш бўйича  соҳа мутахассислари томонидан турли фикр-мулоҳазалар билдирилди, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг олдини олиш бўйичатегишли таклиф ва тавсиялар берилди.  Мазкур кўрсатув давомида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг мутахассислари томонидан истеъмолчи ким, унинг йўловчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқлари нималардан иборат, муаммоларга дуч келганда кимга, қандай мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.