Федерация. “Одамлар орасида” кўрсатувининг мавзуси маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар  стратегияси” тасдиқланди.  Унинг учинчи  “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган  йўналишининг 3-бандида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш,  экология тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби масалалар акс этган.

    Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси  ижодкорлари “Тараққиёт стратегияси”  маркази билан ҳамкорликда  “Одамлар орасида” ток-шоусини ташкил этди. Мазкур кўрсатувда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, улардан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, шунингдек, сотувга чиқарилаётган айрим маҳсулотларнинг  сифат даражаси пастлиги ҳамда улар устидан олиб борилаётган назорат  ва унинг  натижалари ҳақида соҳа мутахассислари томонидан  фикр-мулоҳазалар ва тегишли таклиф-тавсиялар берилди.

    Кўрсатувда  Ўзбекитон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари ва  соҳа мутахассислари қаторида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг мутахассислари ҳам иштирок этишди.