Федерация. “Шарҳ+” кўрсатуви долзарб мавзуга бағишланди

    Давлатимиз раҳбари томонидан  “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганига ҳам мана олти ой вақт ўтди. Мазкур ҳужжатга биноан  “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига юклатилган вазифаларнинг энг биринчиси этиб “маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш…” белгиланди. Бундан кўзланган мақсад – маҳсулотларимизнинг замон талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш, ички истеъмол бозорида истеъмолга яроқсиз, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишини олдини олиш…

    Ўзбекистон телеканалининг “Шарҳ+” кўрсатувида Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, “Ўзстандарт” агентлиги ва  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари иштирок этишди ва бу борада ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтилди. Кўрсатув давомида муаммонинг кўлами, маҳсулотларнинг сифати ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилаётган назорат хариди ва унинг таҳлиллари ҳақида маълумотлар берилди.